Ссылки доступа

Қозоғистон провайдерлари: ҚР учун Интернет тарифлари Россиядаги нарҳларга боғлиқ


Қозоғистонлик интернет провайдерлар хабар қилишига қараганда, Қирғизистон учун Интернет тарифлари Россиядаги нарҳларнинг ўсишига боғлиқ ҳолда ошиб кетган. Бу тўғрисида «Азаттык» га республика алоқа операторлари Ассоциацияси директори Нурбек Абасканов маълум қилган.

«Шу боис биз РФ монополияга қарши Федерал хизматини ана шу фактни ўз томонида текширилиши учун жалб қилмоқдамиз. Уларга зарур бўлган материалларни жўнатдик», - деб айтди у.

Абасканов эслатиб ўтдики, 21 сентябрда Остонада Қирғизистон ва Қозоғистон монополияга қарши хизматлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган ва у ерда Қозоғистонлик провайдерлар 10 кун ичида камайиш томонга қаратилган қарорни кўриб чиқишлари борасида келишувга эришилган эди. Қозоғистонлик ҳамкорлар томонидан ҳозирча ҳеч нима қилинмади. Музокаралар давом этади.

Абонентлар учун интернет тарифларини ҳеч ким оширмаганини у тушунтириб ўтди. Ҳамма ўз фойдаланувчиларини тарифларни кўриб чиқиш имконияти мавжудлиги тўғрисида хабардор қилган, шунинг учун ҳозирча абонентлар бу ишларнинг самарасини кўришгани йўқ.

Август охирида ҚР алоқа операторлари Ассоциацияси Қозоғистон провайдерлари Қирғиз ҳамкасбларига республика учун Интернет тарифларининг 1,5-3 баравар ошганлиги тўғрисида маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG