Ар-Риёддагилар бу қонун «катта ташвишлар» келтириб чиқаради, дейишган. «Мустақил давлатлар иммунитетининг эрозияси барча миллатларга, жумладан АҚШга, салбий таъсир кўрсатади», - дейилади Саудия Арабистони Ташқи Ишлар Вазирлигининг баёнотида.
28 сентябрда АҚШ Конгресси президент Барак Обама томонидан бу қонунга қўйилган ветони бекор қилган. Саудия ТИВ умид билдирадики АҚШ Конгресси «режалаштирилмаган жиддий оқибатлар келиб чиқмасидан» бу қонунни тўғрилайди.
Республикачиларнинг Конгрессдаги вакилларининг 29 сентябрда тан олиб айтишларича, янги қонун хорижликларнинг Америка томонидан ўтказилган ҳарбий амалиётлари туфайли етказилган зарарга қарши даъволарига сабаб бўлиши мумкин. Республикачилар қонун матнини ноябрдаги президент сайловидан кейин қайта кўриб чиқишни таклиф қилишган.
Нью-Йоркдаги терактларда халок бўлган деярли уч минг одамнинг қариндошлари Саудия Арабистони билан судлашмоқчи, чунки бу хужумда қатнашган 19 одамдан 15 таси Саудия фуқаролари бўлишган. Ар-Риёд эса терактларга ҳеч қанақа алоқамиз йўқ дейди.