Ссылки доступа

Қирғизистон хавфсизлик хизмати Тожикистонлик ҳуқуқ фаоли хотинини қўлга олди


Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси (ДМХҚ) ходимлари Тожикистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Собир Валиевнинг хотини Жанета Хамзаевани қўлга олишган. Бу ҳақда «Кылым шамы» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Азиза Абдирасулова хабар берган.

Унга кўра, Хамзаева 2 октябрга ўтар кечаси Бишкекда Истамбулдан учиб келганидан сўнг қўлга олинган. Жанета Хамзаеванинг ушланганлиги ҳақидаги маълумотни унинг Бишкекда яшовчи онаси Гүлнара Айталиева тасдиқлаган. Гүлнара Айталиеванинг уйида хатто тинтув ҳам ўтказилган.

«Кылым шамы» вакилларини қўлга олиш сабабларини билиш учун ДМХҚ га юборишган. ДМХҚ бу иш юзасидан изоҳ бермаган.

Аввалги хабарларда айтилишича, Тожикистонда машҳур инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Собир Валиев Варшавада бўлиб ўтган ЕХҲТнинг мажлисида сўзга чиқиб ўз мамлакати ҳукуматини танқид қилган. Хабарларда айтилишича у энди ўз ватанига қайта олмайди.

Жанета Хамзаева Бишкекка бемор онасига қараш учун келган эди.

XS
SM
MD
LG