Ссылки доступа

Қирғиз-Ўзбек алоқаларини яхшилаш масалалари Андижонда муҳокама қилинди


Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Қирғизистон бош вазири ўринбосари Мухамметкали Абулгазиев бошчилигидаги делегация 1 октябр куни Андижон шаҳрида бўлиб ўтган Қирғиз-Ўзбек ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбирларда иштирок этди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берган.

Тадбирлар доирасида Қирғизистон делегацияси вакиллари мактаб, музей, Андижон давлат университети, Дўстлик уйи, темир йўл вокзалининг янги биноси ва Асака шаҳридаги автомобил заводини бориб кўришган.

Қирғизистон делегациясида ҳаммаси бўлиб 130 одам, жумладан ҚРнинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сидиқов, Ўш мэри Айтмамат Кадирбаев, ҳукумат ва ТИВ вакиллари, оқсоқоллар, маданият ходимлари ва артистлар бўлган. Делегация аъзолари ниҳоятда илиқ кутиб олиш ва меҳмондўстликдан мамнунликларини айтишган. Меҳмонларни «Дўстлик» чегара ўтиш жойида бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов кутиб олган.

Иккала томон расмийлари долзарб масалаларни мухокама қилиб, ҳамкорликни яхшилаш тўғрисида меморандум қабул қилишган. Адҳам Икромовга кўра, ушбу хужжат икки-томонлама алоқаларга янги туртки беради, айниқса хал қилинмаган чегара масалаларини ечишда. У ишонч билдириб айтдики, вақтлар ўтиши билан ҳамма муаммолар хал бўлади.

ҚР бош вазирининг биринчи ўринбосари Мухамметкали Абулгазиев ўз ҳамкасбига тез-тез учрашишни ва муаммоларни дўстона вазиятда хал қилишга чақирган.

XS
SM
MD
LG