Ссылки доступа

Туркманистон Беларусни тоғ комбинати қурилиши муддатларини барбод қилишда айблади


Туркманистон ТИВ Беларус томонидан тоғ-бойитиш комбинатининг қурилиши борасидаги хабарнома билан чиқди. Туркман томони Беларусни ТБК ни қурилиши жадвалидан орқада қолишда айбламоқда.

Хабарномада айтилишича Беларус бош вазири ўринбосари Анатолий Карпин раҳбарлик қилган Беларус делегацияси билан Туркманистонда бўлиб ўтган учрашувда комбинат инфратузилмасининг муҳим таркибий қисмлари бўлиб ҳисобланадиган айрим объектлар бўйича режалаштирилган қурилиш муддатларидан сезиларди даражада орқада қолиш борлиги бўйича муайян фактлар келтирилган.

«Бундан ташқари, Туркманистон ҳукумат тузилмаларининг бир неча бор мурожаат этишларига қарамасдан, Беларус томон ҳозиргача бир неча ўн миллион АҚШ доллари миқдоридаги ускуналарнинг қолган қисмини ва кейинги спецификацияларнинг лойиҳаларини етказиб бериш тўғрисида ахборот тақдим этмаган”,- деб таъкидланади туркман ТИВ хабарномасида.

Комбинатни қураётган Белгорхимпром томонидан комбинат қурилишида меҳнат қилаётган Туркман фуқароларига иш ҳақини тўлаш борасида узилишлар бўлаётганлиги ҳам Туркман томонининг ташвишланишини юзага келтирмоқда. Туркманистон Беларус ҳукумати томонидан ТБК нинг қурилишини ўз вақтида охирига етказиш учун шошилинч чоралар кўрилиши зарурлигини таъкидлаб ўтган.

Туркманистонда йилига 1,4 миллион тонна калий ўғитларини ишлаб чиқарадиган ТБК ни “бошидан охиригача” қуриб бериш тўғрисидаги Битим 2009 йилда имзоланган эди. Комбинат қиймати — 1 миллиард доллар. Комбинат 2015 йилда фойдаланишга топширилиши лозим эди. Ҳозирги вақтда уни топшириш 2017 йилга мўлжалланган.

XS
SM
MD
LG