Ссылки доступа

Москвада Борис Немцовнинг ўлдирилиши бўйича суд бошланади


Душанба куни Москва туман ҳарбий судида Борис Немцовни ўлдирилганлиги иши бўйича тингловлар бошланади. Судланувчилар айби масаласини ҳакамлар ҳайъати кўриб чиқишига ишониб топширилди.

Бунга судланувчилар ҳаракат қилишган эди. Улар беш киши бўлиб, сиёсатчининг қотиллигига алоқалари йўқлиги тўғрисида маълум қилмоқдалар.

Заур Дадаев, ака-ука Анзор ва Шадид Губашевлар, Хамзат Бахаев ва Темирлан Эскерханов уюштирилган гуруҳ таркибида ёлланган ҳолда қотиллик содир этишда ва ўқ отар қуролни ноқонуний сотиб олиш, тақиб юриш, кўтариб юриш ва сақлашда айбланмоқдалар.

Бу айблов жабрланган томондан кўплаб саволлар келтириб чиқармоқда. Бу томон Борис Немцовнинг қотиллиги билан унинг сиёсий ҳамда ижтимоий фаолияти ўртасида боғлиқлик борлигини тергов тан олишдан бош тортганлигидан норози бўлиб турибди.

Қора курсида гумондор бўлган буюртмачилар ва жиноятнинг ташкилотчилари йўқ. Бу ҳолат жабрланувчи деб ҳисобланаётган Борис Немцовнинг қизи, Жанна Немцова адвокатларига тергов муваффақиятсизликка учрагани тўғрисида гапиришга имкон беради. Шу вақтнинг ўзида шу ҳолат туфайли айбланувчилар ҳимояси тергов гуруҳининг иш сифатини шубҳа остига олмоқда.

XS
SM
MD
LG