Ссылки доступа

Олмаота аэропортида эвакуация туфайли бир неча рейс қолдирилди


Олмаота аэропортида тақиқланган моддаларни олиб ўтиш воқеаси туфайли олтита рейс кечиктирилди, деб хабар беради тайёрагоҳ матбуот хизмати.

Матбуот хизмати ахборотига кўра, Олмаота-Тбилиси йўналиши йўловчисида тинтув пайтида симоб бўлган бир контейнер топилди. Хабарга кўра, авиация хавфсизлик ходимларининг симобли идишни олиб ташлаш тўғрисидаги огоҳлантиришига жавобан йўловчи уни аҳлат қутисига ташлаб юборган ва заҳарли суюқлик тўкилиб кетган.

Шундан сўнг аэропортда терминал биносида йўловчиларни фавқулодда эвакуацияси ўтказилди. Ҳодиса жойига фавқулодда вазиятлар Қўмитаси ходимлари етиб келди.

Ҳозирги пайтда аэропортда барча хизматлар фаолияти ишга тушган, деб хабар беради тайёрагоҳ матбуот хизмати.

XS
SM
MD
LG