Ссылки доступа

Қирғизистонда Тожик ҳуқуқ фаоли Собир Валиевга нисбатан жиноий иш давом этяпти


Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси (ДМХҚ) қидирувда бўлган Тожикистонлик инсон ҳуқуқлари Собир Валиев га нисбатан жиноий ишни қайта бошлаган. Бу ҳақда қўмитанинг матбуот хизмати хабар берган.

Хабарга кўра, жиноий иш ҚР Жиноий Кодексининг "Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш" ва "Лавозимини суистеъмол қилиш" моддалари билан очилган. Ушбу жиноий иш бўйича тергов ишлари Валиев қидирувдалиги сабаб2015 йил 14 сентябрда тўхтатилган эди.

2016 йил 2 октябрда унинг хотини Жанат Хамзаеванинг ҚР ҳудудига келиши муносабати билан, қидирувдаги шахснинг яшаш жойидаги тергов ишлари билан боғлиқ холда, унга нисбатан жиноий иш қайта қўзғатилган.

Куни кеча Бишкек шаҳри Первомай тумани судининг қарорига биноан ДМХҚ ходимлари Хамзаева Бишкекда яшайдиган уйда тинтув ўтказишган. Тинтувдан сўнг Хамзаева ДМХҚга тергов амалиётларини давом эттириш учун таклиф этилган.

Валиевнинг ҚР чегарасини ноқонуний кесиб ўтиши ва унга ноқонуний равишда ҚР фуқароси паспорти берилиши муносабати билан ўтказилган суҳбатдан сўнг Хамзаева қўйиб юборилган. Хабарда айтилишича, Валиев Тожикистонда содир этган жиноятлари учун халқаро қидирувда.

XS
SM
MD
LG