Ссылки доступа

Азимжон Асқаров иши бўйича суд 4 октябрда бошланади


Чуй вилоят суди Азимжон Асқаров ишини кўриб чиқишни 4 октябрда бошлайди. Бу тўғрисида Олий суд матбуот марказида хабар қилишди.

Асқаров Бозор-Қўрғон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти билан шуғулланиб келган. 2010 йилдаги июн воқеаларидан кейин у тартибсизликларни ташкил этиш ва милиция ходимини ўлдиришда иштирок этганликда гумон қилинаётган шахс сифатида қўлга олинган эди.

Барча инстанциялардаги судларнинг қарорларига кўра у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

2016 йил апрелида Инсон ҳуқуқлари БМТ Қўмитаси Қирғизистон ҳукуматини Асқаровни қамоққа олинганидан жойидан озод қилишга ва унга чиқарилган ҳукмни бекор қилишга даъват қилган.

12 июлда Олий суд ишни Чуй вилоят судига топшириш тўғрисида қарор қабул қилди. Суд жараёни вақтида Асқаров қамоқ ҳолатида бўлиб қолаверади.

XS
SM
MD
LG