Ссылки доступа

Россия хавфсизлик кенгаши раиси Тожикистонда бўлди


Тожикистон хавфсизлик кенгаши раиси Абдураҳим Қаҳҳоров Россиялик ҳамкасби Николаем Патрушев билан Душанбедаги учрашувда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди.

Тожикистон хавфсизлик кенгаши раисига кўра, учрашув мобайнида томонлар терроризм ва экстремизмдан ҳимояланишни кучайтириш ва Афғонистондаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишган.

Охирги уч ой ичида бу хавфсизлик кенгаши котибларининг иккинчи учрашувидир. Бундан олдинги учрашув шу йил июл ойида Москвада бўлган.

Унда томонлар Марказий Осиё минтақасидаги вазият, Афғонистондан келувчи таҳдидлар ва Россия-Тожик ҳарбий-техник ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилишган эди. Янги учрашув Толибоннинг Қундузга бостириб кириши ортидан Афғонистон шимолидаги вазиятнинг ёмонлашуви сабабли бўлиб ўтмоқда.

Николай Патрушев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Мудофа Вазири Шерали Мирзолар билан ҳам учрашади.

XS
SM
MD
LG