Ссылки доступа

Назарбоев ва Путин ЕвроОсиё иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади


Бугун Остонада Қозиғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради расмий матбуот.

Кремлнинг хабарига кўра, ҳар икки давлат раҳбарлари ЕвроОсий иқтисодий иттифоқи доирасида икки томонлама алоқалар ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади.

Учрашувдан сўнг уларнинг Россия-Қозоғистон бизнес-форумида иштирок этишлари режалаштирилган. Хабарга кўра, Россия-Қозоғистон форуми транспорт ва логистика масалаларига бағишланади.

XS
SM
MD
LG