Ссылки доступа

Италиянинг соҳил муҳофазаси хизмати минглаб муҳожирларни қутқарди


Италиянинг соҳил муҳофазаси хизмати 39 та қайиқларда Европа қирғоқларига қараб йўл олган олти мингдан ортиқ муҳожирларни қутқариб олинганлиги тўғрисида хабар қилди. Маълумотларга кўра, тўққизта муҳожир ҳалок бўлган, Италиянинг Лампедуза ороли касалхонасига ҳомиладор хотин ва ёш бола етказиб берилган.

3 октябрда бўлиб ўтган қутқариш амалиётлари давомида қутқариб олинганлар сони, қирғоқ муҳофазаси хизмати хабар беришича, сўнгги бир неча ойлар ичидаги энг каттасидан бири бўлди.

Хабар қилинишича, битта пуфланма қайиқдан қутқарувчилар 725 та одамни чиқариб олишган. Соҳил муҳофазаси хизматининг, ҳарбий-денгиз флоти ва гуманитар ташкилотларнинг ўнга яқин кемалари иштирок этган қутқарув амалиётларининг аксарияти Ливия қирғоғидан 50 км масофада олиб борилди.

Уч йил аввал Лампедуза яқинида ичида муҳожирлари бор бўлган қайиқ чўкиб кетган ва унда 386 та одам ҳалок бўлган эди. Миграция бўйича халқаро ташкилот маълумотларига кўра, шу йилнинг бошидан 132 мингга яқин қочқинлар Италия қирғоқларигача етиб боришган ва яна уч мингга яқини йўлда ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG