Ссылки доступа

Тожикистон чегара қўшинлари жанговар холатга келтирилди


Тожикистон ҳукуматининг хабар беришича, Афғонистоннинг чегара вилояти Қундуздаги вазият нотинчлиги туфайли мамлакат чегара қўшинлари жанговар холатга келтирилган.

Ҳукумат матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаевнинг хабарига кўра, Тожикистон ҳукумати Афғонистон ҳукумат кучлари ва Толибон харакати ўртасидаги шиддатли жанглардан хабардор.

Ҳозирча Тожикистон чегараларига таҳдид эҳтимоли ҳақида гапириш мушкул, деди у. Шунга қарамасдан, биринчи линия ҳимоясига чегарачилар жойлаштирилди, иккинчи линияга эса мамлакат Мудофаа Вазирлиги ҳарбийлари жойлаштирилди. Зарурат пайдо бўлса улар чегарачиларга ёрдамга келишади.

3 октябрга ўтар кечаси Толибон кучлари Афғонистоннинг Тожикистон жануби билан чегарадош бўлган Қундуз шаҳрига ёпирилма хужум бошлаган.

Жанглар мобайнида ҳукумат қўшинларидан жуда кўпчилиги халок бўлган. Қундуз шаҳрига уюштирилган кескин хужум Толибонниг шаҳарни босиб олганига бир йил тўлишига тўғри келган. Ўшанда Толибон жангарилари шаҳарни уч кун ушлаб туришга муваффақ бўлишган эди.

XS
SM
MD
LG