Ссылки доступа

Россияда 2017 йилдан мажбурий меҳнат жазо сифатида қўлланилади


Жиноий жазонинг янги тури – мажбурий меҳнат – Россияда кейинги йилдан бошланади. Бу ҳақда Россиянинг Федерал жазони ижро этиш хизмати директор ўринбосари Валерий Максименко хабар қилди.

Максименко қамалган маҳбуслар у ерда оддий тарзда ҳаёт кечиришларини айтди, лекин уларда иш танлаш имконияти бўлмайди ёки маъмуриятнинг руҳсатисиз қамоқхонани ташлаб кета олмайди.

Федерал жазони ижро этиш хизмати 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб Тюмен, Ставропол, Тамбов ва Приморск вилоятларида ўзгартириладиган колониялар базасида дастлабки тўртта ахлокни тузатиш марказларини очади.

XS
SM
MD
LG