Ссылки доступа

Ассандж АҚШдаги сайлов ва Google ҳақида янги маълумотлар ваъда қилди


WikiLeaks асосчиси Джулиан Ассандж хабарига кўра, унинг онлайн-платформаси йилнинг охиригача миллионга яқин янги материалларни чоп этади. Унинг сўзларига қараганда, ошкор этилажак материалларнинг асосий қисмини АҚШдаги президент сайлови, Google, уруш, қуроллар ва нефт саноати ҳақида бўлади.

Ассандж Берлинда видеоконференция уюштирган, ва у шу йўл билан wikileaks.org рўйхатга олинганининг олти йиллигини нишонлаган.

45-яшар Австралиялик Wikileaks ни бошқаришдаги ва лойиҳани молиялаштиришдаги ўзгаришлар ҳақида ҳам гапириб ўтган. Унга кўра унинг гуруҳи улар ҳамкорлик қилаётган оммавий ахборот воситалари тармоғи сонини юзтадан ортиққа кенгайтиришга тайёр эканлигини ҳам айтган.

Швеция ҳукумати Ассанджни шаҳвоний сифатга доир жиноятлар муносабати билан сўроқ қилиш мақсадида қидиряпти. Ассандж бу айбловни рад этяпти. У 2012 йилдан буён Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшириниб, экстрадициядан қутулиб келмоқда. Ассандж Швеция уни АҚШга бериб юборишидан хавотирда. АҚШда у Америкага оид махфий хужжатларни чоп этганлиги учун суд қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG