Ссылки доступа

Қирғизистон жавоб тариқасида Ўзбекистон делегациясини таклиф қилади


Қирғиз-Ўзбек ҳамкорлигини янада ривожлантиришга бағишланган тадбирларда қатнашиш учун, жавоб сифатида Қирғизистон Ўзбекистон делегациясини меҳмонга чақиришни режалаштиряпти. Бу ҳақда ахборот билан таъминлаш бўлими бошлиғи Толгонай Стамалиева айтган.

Унинг сўзларига кўра, бош вазир меҳмонлар ташрифини режалаштириш борасида топшириқ берган. Ташриф яқин кунларда бўлади, лекин аниқ куни хали маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябр куни Қирғизистон делегацияси бош вазир ўринбосари Мухамметкали Абулгазиев бошчилигида, Ўзбекистоннинг таклифи билан Қирғиз-Ўзбек ҳамкорлигини ривожлантиришга бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Андижонда бўлди.

Хабар қилинганидек, ташриф доирасида Қирғиз делегацияси аъзолари мактаб, Андижон давлат университети, Андижон дўстлик саройларини бориб кўришган ва Қирғиз диаспораси вакиллари билан учрашган.

Ташриф натижаларига кўра, Қирғизистоннинг чегара ҳудудидаги учта вилояти – Ош, Баткен, Жалол-Обод ва Ўзбекистоннинг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган. Бу вилоятлар раҳбарлари ҳар ойда учрашиб чегара ҳудуди ахолисининг долзарб масалалари бўйича фикр алмашишга ҳам келишиб олишган.

XS
SM
MD
LG