Ссылки доступа

Ўзбекистонда ЕХҲТ кузатувчилари иш бошлайди


11 дан 14 октябргача Ўзбекистондаги ички сиёсий вазият билан танишиш мақсадида ЕХҲТ кузатувчилари иш олиб боришади.

«Независимая газета»нинг хабар беришича, шу иш асосида 4 декабрда бўладиган президент сайловини мониторинг қилиш юзасидан ҳам тегишли қарор қабул қилинади. ЕХҲТ фикрига кўра, сайлов расмий характерга эга бўлиб, шу кунлардаги режимнинг енгилгина либерализациялашуви кўзбўямачилик учунгина бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси ЕХҲТ кузатувчиларини бўлажак президент сайловига баҳо бериш учун таклиф қилган. Тошкент Ғарбга ўзининг демократик қадриятларга бўлган ҳурматини намойиш қиляпти. Ўтган йилларда ЕХҲТ ҳар қандай сайловларга кам сонли миссиясини жўнатар эди, сабаби «Ўзбекистонда сайловларда рақобат йўқ, шунинг учун кўп сонли кузатувчилардан иборат делегация жўнатишга ҳам хожат йўқ, дейишарди».

XS
SM
MD
LG