Ссылки доступа

Россия Давлат Думасининг еттинчи чақириғи биринчи мажлисини ўтказади


Давлат Думасининг еттинчи чақириғи бугун биринчи пленар йиғилишини ўтказади. Уни 86-яшар кекса депутат, Россия Коммунистик Партияси фракцияси вакили Жорес Алферов очиб беради. Россия Президенти Владимир Путиннинг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Мажлис ташкилий масалаларга бағишланади. Янги Давлат Думаси раиси этиб "Единая Россия" вакили, президент маъмурияти бошлиғининг биринчи ўринбосари Вячеслав Володин бўлиши карак. Уни бу лавозимга президент Путиннинг ўзи тавсия қилган. У кўпчилик овоз билан сайланяпти ("Единая Россия" янги Давлат Думасида 343 мандатга эга). Бугуннинг ўзида депутатлар партиялараро консультациялар даврида келишилган вице-спикерлар, қўмиталар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари борасида овоз беришади.

Янги Давлат Думаси олдида турган энг муҳим масалардан бири бу бюджетни шакллантиришдир. Лекин, тобора оғирлашиб бораётган халқаро вазиятни ҳисобга олган холда депутатлар яқин кунлар ичида биринчи навбатда Россия авиация гуруҳини Сурияга жойлаштириш борасидаги келишувни ратификация қилиш ва АҚШ билан плутонийдан фойдаланиш келишувини тўхтатиш масалаларини кўриб чиқишади.

Янги Давлат Думасига "Единая Россия"дан ташқари КПРФ, ЛДПР ва "Справедливая Россия", ҳамда бир мандатли округларда ютиб чиққан "Гражданская платформа" ва "Родина" партияси вакиллари ҳам ўтган.

XS
SM
MD
LG