Ссылки доступа

Тожикистон кибержиноятчиликка қарши ҳамкорлик баённомасини ратификация қилди


Тожикистон қуйи Палатасининг депутатлари 5 октябрда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатларнинг ахборот соҳасида жиноий фаолиятга қарши курашиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилишди.

Мансуржон Умаров, мамлакат Давлат Миллий хавфсизлик Қўмитаси раисининг ўринбосари, Тожикистон хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу ҳужжатни муҳим деб, парламентчилардан уни қабул қилишни илтимос қилди.«Интернетдан фойдаланиб бузғунчи ҳаракатларни амалга ошириш амалиёти ушбу баённоманинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади», - деб таъкидлаб ўтди у.

КХШТ мамлакатларининг кибержиноятчиликка қарши кураш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги баённома ахборот хавфсизлиги тизимини шакллантиришга, бузғунчи ахборот таъсирларини олдини олишга қаратилган. Ушбу ҳужжат 2014 йилда Москвада ташкилотга аъзо давлатлар томонидан имзоланган эди.

Ҳукумат маълумотларига қараганда, шу йилнинг бошидан Интернетни мунтазам кузатиш натижасида Тожикистон ҳудудида амалга ошириш режалаштирилган 8 та терактнинг олди олинди. Абдурахим Абдуласанов, мамлакат Бош прокуратурасининг вакили гапларига қараганда, уларга бунинг учун ижтимоий тармоқларни, электрон почтани, мессенжерларни кузатиб боришга тўғри келган.

Шу йил бошида Тожикистон ахборот технологиялари ёрдамидаги жиноятчилик ва кибержиноятчиликка қарши курашиш Марказини ташкил этиш нияти борлигини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG