Ссылки доступа

Қозоғистонда ўқувчилар шаҳодатнома билан ҳайдовчилик гувоҳномси ҳам олишади


Қозоғистон ўқувчиларини бошланғич ҳарбий тайёргарлик дарсларида ҳайдовчиликка ўргатишади. Бу тўғрисида ҚР таълим ва фан вазири Эрлан Сагадиев хабар қилди, деб маълум қилишмоқда маҳаллий ОАВ.

«Йўлларда болаларнинг травма олиш ҳолатлари камаймаяпти. Шу боис ўқувчиларнинг бошланғич ҳарбий тайёргарлиги дарсига биз йўл ҳаракати қоидалари ва ҳайдовчиликка ўргатишни киритамиз. Якунига қараб ўқувчиларга ҳайдовчилик курсларини битирганлик тўғрисидаги гувоҳномалар берилади. Қайта тайёрлаш учун бизда воситалар мавжуд», - деб айтди Сагадиев.

Вазир гапларига қараганда, бу масала бўйича Мудофаа Вазирлиги билан келишилган. Жараён босқичма-босқич, 2017 йилдан бошлаб амалга ошади.

Ўқувчиларга шаҳодатнома билан биргаликда ҳайдовчилик гувономаларини топшириш амалиёти жаҳоннинг бир қатор мамлакатларида қўлланилади.

XS
SM
MD
LG