Ссылки доступа

Европадаги Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари сиёсий маҳбус Ғанихон Маматхонов тақдиридан хавотирда


Европада истиқомат қиладиган Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари "Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов унутилмаслиги керак" деган хафталик кампанияни бошлашган. Уларнинг айтишича, тўрт ой аввал "Жаслиқ" колониясидан озодликка чиқиши керак бўлган сиёсий маҳбус тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Болалар мажбурий меҳнатига қарши ва фермерлар ҳуқуқлари учун узоқ йиллар курашган Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячисини қўллаб уюштирилган кампания "Ўтюрак аёллар клуби" халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан 3 октябрда бошланган.

Ташкилот раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, Маматхонов саккиз йиллик қамоқ жазосидан сўнг 2016 йил 4 июнда озодликка чиқиши керак эди. «Аммо, мана 4 ойдирки унинг оила аъзолари ва яқинлари унинг тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот олишолмаяпти», - деди у.

Ҳуқуқ фаолининг гапларига қараганда, 16 сентябр куни Маматхоновнинг ўғли Жамолхон Маматхонов отаси ҳақида билиш учун Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармасига келган. Бироқ унга отаси (СИ №1) Тоштурмада, деб айтишган. Отасига зарур нарсаларни бериш учун у билан учрашиш илтимоси рад этилган, деди Тожибоева.

Ғанихон Маматхонов 2008 йилда қаллобликда айбланиб ҳибсга олинган ва ўша йилнинг 9 октябрида тўрт йилу беш ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG