Ссылки доступа

Сорос Путинни Алепподаги ҳарбий жиноятларга чек қўйишга даъват этди


"Очиқ жамият" жамғармасининг асосчиси Жордж Сорос Суриянинг Алеппо шаҳридаги "тарихий масштабдаги гуманитар фалокати" учун айбни Россияга юклади.

Сорос фикрича, президент Владимир Путин Башар Асад режимининг қуруқликдаги қўшинларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Россиянинг самолётлари амалга ошираётган Алеппонинг тинч аҳолисинининг бомбардимон қилинаётганлиги учун жавобгар ҳисобланади. Бу ҳарбий ҳаракатлар натижасида шаҳарда касалхоналар ишламаяпти, одамларга сув етишмаяпти, дейилади “Очиқ жамият” фондининг сайтида эълон қилинган молиячи ва саховатпешанинг хабарномасида.

Жордж Сорос Россия ва бутун дунё халқларини четда қолмасдан, юз бераётган воқеалар борасидаги ўзларининг норозилигини билдиришга даъват этди, чунки ижтимоий фикр Путинни инсонийликка қарши қаратилган жиноятларга чек қўйишга мажбур этиши мумкин.

XS
SM
MD
LG