Ушбу ташкилотнинг маълумотига қараганда, Идлиб вилоятининг Атме ҳудудида амалга оширилган бу хужумнинг нишони "Исломий давлат" жангариларига қарши курашаётган ва Туркия томонидан қўлланаётган исёнчилар бўлган.
"Исломий давлат"нинг Amaq ахборот агентлиги берган хабарга кўра, исёнчилар қўшинига ҳудкуш хужум қилган.
Исёнчилар гуруҳлари айни пайтда Туркия ҳарбийлари ёрдамида Идлибнинг шимоли-шарқидаги чегара ҳудудида "Исломий давлат" жангариларига қарши курашмоқда.