Ссылки доступа

БМТ Хавфсизлик Кенгаши янги бош котиб номзодини тасдиқлади


Пайшанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерришни ташкилотнинг янги бош котиблигига номзод сифатида тавсия этиб, БМТ Бош Ассамблеясига уни тасдиқлашни тавсия этди.

Агар Бош Ассамблея Гутерришни қўллаб овоз берса, у 2017 йил 1 январдан бошлаб сўнги 10 йил давомида БМТ ни бошқарган Пан Ги Мун ўрнини эгаллайди. Пан Ги Мун Гутерришни «жуда яхши номзод» деган.

«Мен ўзимиз яшаётган замонда қандай қаршиликлар борлигини сўзсиз тан оламан. Бироқ, сўзсиз тан олиш биздан ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум бўлган мазлумларга, урушлар ва терроризм жабрдийдаларига ёрдам қўлини чўзишимиз ва адолатсизлик, камбағаллик ва ҳақсизликка қарши кураишишмизни талаб қилади», – дейилади Гутерришнинг Лиссабонда тарқатилган баёнотида.

Антониу Гутерриш 1995 дан 2002 йилгача Португалия ҳукуматини бошқарган, 2005 дан 2015 йилгача БМТ нинг қочқинлар масалалари бўйича бошқармасига раҳбарлик қилган.

Пан Ги Мундан кейин бу лавозимга 12 та номзод курашган. Улардан баъзилари БМТ ни Суриядаги можарони хал қилишдаги сустлиги ёки Эбола вирусига қарши курашда пассивлиги учун кескин танқид қилган бўлса, бошқалари ташкилотни тубдан қайта реформа қилишни таклиф қилганлар.

XS
SM
MD
LG