Ссылки доступа

«Мэттью» тўфони 280 та одамнинг умрига завол бўлди


Гаитида «Мэттью» тўфони қурбонларининг сони камида 283 тага етди. Сўнгги кунлар ичида биринчи марта қутқарувчилар офат натижасида вайрон бўлган узоқдаги қирғоқ олди шаҳарларига етиб боришни уддаладилар.

Тўфон томонидан юзага келган сув таъминоти манбаларининг ифлосланиши ва озиқ-овқат заҳираларининг тугаётганлиги вабо тарқалиш хавфини туғдирди.

Тўфон Гаити ва Багам оролларига етиб келди ва АҚШ нинг Шарқий қирғоқларига қараб йўл олди. Қирғоқ олди ҳудудларидан уч миллионга яқин аҳоли эвакуация қилинди. Флорида, Жоржия, Жанубий ва Шимолий Каролина штатларида фавқулодда вазият эълон қилинган.

АҚШ нинг Миллий тўфон маркази бу тўфонга тўртинчи даражани берди. Бундай қудратли офат соатига 250 км тезликдаги шамолнинг бирдан кучайишини келтириб чиқариши мумкин.

XS
SM
MD
LG