Ссылки доступа

Остонадан Қирғизистон чегарасидаги фитосанитария назоратини бекор қилиш сўраляпти


ЕвроОсиё иқтисодий комиссияси коллегияси Қозоқ-Қирғиз давлат чегаралари орқали маҳсулотларнинг эркин ўтишини таъминлашга қаратилган қарор қабул қилган, деб хабар берган Қозоғистон бош вазирининг матбуот хизмати жума куни.

Қозоғистон бош вазирининг сайтида чоп этилган хабарга кўра, комиссиянинг айтишича, Қозоғистон Қозоқ-Қирғиз чегара ҳудудида карантин холатида фитосанитария назоратини давом эттиряпти, ваҳоланки Қирғизистон Қирғиз-Қозоқ чегарасидиги фитосанитария назоратини бир томонлама бекор қилган.

Комиссияга кўра, назорат ЕвроОсиё иқтисод олий кенгаши томонидан 2015 йил май ойида бекор қилинган. Мавжуд холат карантинга алоқаси йўқ товарларни Қирғизистондан Қозоғистонга олиб чиқишда жиддий кечикишларга сабаб бўлмоқда, дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, комиссия Қозоғистон ҳукуматидан ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб 10 календар куни ичида ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи битимида кўзда тутилган бандларнинг бажарилиши юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар ҳақида хабар бериши лозимлигини айтган.

XS
SM
MD
LG