Суҳбат мавзуси Ашхободда гольф-корт қурилиши лойиҳасини тезлаштириш ва келажакда спортнинг бу тури бўйича мусобақалар уюштириш бўлган.
Гольф ҳақида гапираркан, Президент Гурбангули Бердимуҳамедов, «спортнинг бу тури дунёда энг машҳур спорт турларидан бири бўлиб, у билан ёшдан ва йил фаслидан қатъий назар ҳар доим шуғулланиш мумкин. Гольф соғлиқ учун ҳам фойдали спорт тури ҳисобланади. Спортнинг бу тури харакатлар мувофиқлигини, фикр юритиш ва чиниқишни шакллантиради, интизомни мустаҳкамлайди ва инсон организмини чиниқтиради, чунки у тоза ҳавода узоқ вақт бўлишни кўзда тутади», — деган.