Ссылки доступа

Қиргизистон АҚШ элчихонасининг терактлар тўғрисидаги хабарини текширмоқда


Давлат Миллий хавфсизлик Қўмитаси Қирғизистондаги АҚШ элчихонасининг мамлакатдаги ўз фуқароларини амалга ошиши мумкин бўлган террористик актлар борасида огоҳлантирганлиги тўғрисидаги хабарини текширмоқда. Қўмитада таъкидлашларича, элчихона махсус хизматларга ҳеч қандай маълумот тақдим этмаган. Текшириш ОАВ да хабар эълон қилинганидан кейин бошланган.

Шунингдек маълум бўлдики, хабарни текширишга ҚР Ташқи Ишлар Вазирлиги ҳам қўшилган. Бир кун аввал элчихона Қирғизистонда октябр ойида маҳаллий ҳукумат ва хорижий дипломатларга қарши қаратилган одамларнинг ўғирланиши ва гаровга олиниши билан потенциал равишда боғлиқ бўлган террористик актларнинг содир этилиши мумкинлиги тўғрисидаги ахборотни билиб қолганлигини хабар қилган.

«Гарчи АҚШ фуқароларига нисбатан ҳеч қандай муайян таҳдидлар бўлмаса-да, Элчихона бу имкониятдан фойдаланиб, Қирғизистон Республикасида яшаб турган ёки саёҳат қилаётган АҚШ фуқароларига, шу жумладан жамоат жойларда ва транспортида бўлиб турганларида шахсий хавфсизлик чораларини кўришлари лозимлигини эслатиб қўйдилар. Элчихона шунингдек АҚШ фуқароларига одамларнинг оммавий йиғиладиган жойларидан ўзларини четга олишни, маҳаллий ҳукуматнинг кўрсатмаларига, айниқса шошилинч вазиятларда доим амал қилишни ва мумкин бўлган ҳар қандай фавқулодда вазиятдан хабардор бўлиш мақсадида ОАВ хабарларини эшитиб боришни маслаҳат қилмоқда», - дейилади хабарномада.

XS
SM
MD
LG