Ссылки доступа

Россия хавфсизлик хизмати Украиналик журналистни жосусликда айблади


Россия ФХХ терговчилари Украина фуқароси бўлмиш журналист Роман Сушенкога “Жосуслик” моддаси бўйича расмий равишда айб қўйди. Журналист ўзини айбдор деб ҳисобламаяпти.

"Укринформ" агентлигининг мухбири Роман Сущенко ФХХ ходимлари томонидан ўтган ҳафтада Москвада ушлаб олинган эди. Суд уни икки ойга қамоққа олган эди.

Россиялик махсус хизматлар маълум қилишича, Сущенко – Украина разведкасининг полковниги бўлиб, Россияга “жосуслик фаолияти”ни амалга ошириш учун келган. Киевда Сущенконинг разведкага алоқадорлигини тан олишмаяпти ва унинг қамоққа олинишини иғвогарлик деб билишмоқда. Украина журналистнинг дарҳол озод қилинишини талаб қилмоқда.

Украиналик дипломатлар ҳозирча тергов изоляторида бўлиб турган Сущенконинг холидан хабар ололмадилар. Украина президенти Петр Порошенко жума куни Фейсбукда консуллик ходимлар қамоққа олинган билан учрашишни “уддалай олганлари” тўғрисида хабар қилган. Президент гапларига қараганда, бу учрашув кейинги ҳафтада бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG