Токиодаги кафе хўжайинлари "Трамп" ва "Клинтон" деб номланган бургерларни номзодлар туғилиб ўсган шаҳарлар бўлмиш Нью-Йорк ва Чикаго рецептлари бўйича тайёрлашяпти. "Трамп" бургери қора нон ва "русча" қайладан тайёрланиб, сиёсатчининг кўнгли "қора"лигини англатади. "Клинтон" бургери эса кўкнор уруғи сепилган оқ нон, мол гўшти ва сосискадан иборат.
Гамбургерларни еб бўлган хўрандаларга уларнинг мазасига қараб Клинтон ёки Трампга овоз бериш таклиф қилиняпти.