Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қозоғистон алоқаларни мустаҳкамлаш ниятида


2016 йил 10 октябрда Ўзбекистон Республикаси муваққат президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат Қозоғистон ташаббуси билан бўлди.

Давлат раҳбарлари яқинда бўлиб ўтган юқори даражадаги учрашув доирасида эришилган долзарб масалалар бўйича ўзаро манфаатли савдо ва иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг боришини муҳокама қилишди.

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон делегацияларининг хизмат сафарлари натижаларини ва асосий йўналишлар бўйича муҳим савдо келишувлари имзоланганлигини юқори баҳолашди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашишди.

Иккала давлат раҳбарлари ўзаро манфаат келтирувчи барча соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш, дўстлик ва яхши-қўшничилик алоқаларини келажакда янада мустаҳкамлаш борасида ҳам келишиб олишди.

XS
SM
MD
LG