Хабарда айтилишича, Назарбоев бу ҳақда хорижлик элчилардан ўз қароргоҳида ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олиш маросимида айтган.
«Дунёни ядро қуролисиз қуришга қўшган ҳисса учун мен махсус мукофот тайинлашга қарор қилдим», — деган Назарбоев.
«Казинформ» агентлигининг хабарига кўра, Қозоғистон президенти бу мукофотни бериш учун махсус қўмита ташкил этиш ва уни ҳар йили 29 августда - Семипалатинск ядровий полигони ёпилган кун - топшириш режалаштирилган, деди.
ОАВ хабарларига қараганда, мукофотни тақдим этиш биринчи маросими ноябрда Остонада бўладиган давлат ва ҳукумат раҳбарларининг саммитида бўлиши мумкин.