Ссылки доступа

Қирғизистон президенти Грузия ва Арманистонга ташриф буюради


Қирғизистон президенти Олмосбек Атамбоев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) нинг навбатдаги сессиясида иштирок этиш учун Грузияга расмий ташриф билан ва Арманистонга хизмат сафари билан келади. Бу тўғрисида президент матбуот хизматида хабар қилишди.

Санаси эълон қилинмаган бўлажак ташрифнинг тафсилотларини президент Ташқи Ишлар Вазири Эрлан Абдилдаев ва Президент аппаратининг ташқи сиёсати бўлими бошлиғи Сафар Исоқов билан муҳокама қилди.

Абдилдаев президентга ташқи сиёсат борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Вазир “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” форматида бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирлари учрашуви ва Брюсселда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция якунлари, шунингдек Нидерландига уюштирилган ишчи ташрифининг якунлари тўғрисида маълумот берган.

XS
SM
MD
LG