Ссылки доступа

Жанглар туфайли Қундуздан минглаб одамлар қочмоқда


Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрида ҳукумат қўшинлари ва Толибон жангарилари ўртасида давом этаётган тўқнашувлар туфайли ўн минглаб одамлар шаҳардан чиқиб кетишди.

БМТ га кўра, жангарилар шаҳарга 3 октябрда ёппасига бостириб кирганда у ердан камида 33 минг одам чиқиб кетган.

Жанговар амалиётлар туфайли стратегик жиҳатдан муҳим бўлган бу ер ахолиси учун сув, озиқ-овқат, дори-дармон ва електроэнергия етишмаслик хавфи туғилган. Афғонистоннинг қочқинлар масалалари бўйича вазирлигига кўра Қундузни ташлаб кетганлар сони юз мингта.

XS
SM
MD
LG