Ссылки доступа

Азимжон Асқаровни судлов жараёнини видеога олиш тақиқланди


Чуй вилоят суди Азимжон Асқаров ишини кўриб чиқишни давом эттиряпти. Суд жараёни жазони ижро этиш бошқармасининг қўриқлаш биносида бўляпти. Аввал хабар қилинганидек, бу иш юозасидан суд ҳар сешанба куни йиғилади.

Суднинг бошланишидан олдин прокурор, баъзи ОАВ лар олдинги суд жараёнини суд залидан тўғридан-тўғри онлайн бериб турганини айтиб, судядан жараённи видеога олишни ман этишни сўраган. Прокурорга кўра бу суд ишига салбий таъсир этади. Томонлар фикрини эшитгач, суд жараённи видеога олишни ман этди ва операторларни залдан чиқиб кетишини сўради.

Асқаров иши бўйича суд бугун гувоҳлар, жабрланувчилар ва айбланувчини сўроқ қилади ва сўнгра муҳокамаларга ўтади.

Аввал хабар қилинганидек, Асқаров Бозор-Қўрғон туманида ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида фаолият олиб борган. 2010 йил июн воқеаларидан сўнг тартибсизликлар келтириб чиқариш ва милиция ходими Миқтибек Сулаймановнинг ўлдирилишида гумонланиб қўлга олинган.

У барча босқичдаги судлар томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2016 йил апрелда БМТ инсон ҳуқуқлари қўмитаси Қирғизистон ҳукуматига мурожаат қилиб Асқаровни қамоқдан озод қилишни ва унга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилишни сўраган. Суд жараёни давомида Асқаров ҳибсда ушлаб турилади.

XS
SM
MD
LG