Ссылки доступа

Тошкент ҳайвонот боғида Алатау жирафаси пайдо бўлди


Тошкент ҳайвонот боғида биринчи бор жираф пайдо бўлди.

Зоопарк сайтидаги хабарга кўра, жираф Олма-ота ҳайвонот боғидан келтирилган.

"Олма-отанинг дўстона ҳайвонот боғи, ўзининг сайтида овоз бериш орқали Алатау деб исм берилган, уч яшар нар жирафани бизга беришга рози бўлди. Унинг ота-онаси Хан ва Грация, ҳамда яна Слув исмли бир мода жираф ҳам 2003 йил ЖАР дан келтирилган эди. Ҳозиргача улардан 12 та жирафачалар дунёга келган. Алатау узоқ йўлдан муваффақиятли ўтди ва ҳозирда ўз ҳудудига мослашиб, унга ғамхўрлик қилаётган Шаҳзоднинг қўлидан мева, сабзавот, акация ва қайрағоч шоҳларини иштаҳа билан емоқда", – дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG