Ссылки доступа

Туркманистон, Тожикистон раҳбарлари дунёнинг энг қудратли 500 Мусулмонларидан


«The Muslim 500-2017» дунёнинг навбатдаги энг қудратли 500 Мусулмонлари рўйхатини чоп этди. Рўйхат Уммон қироллигининг Ислом стратегик тадқиқотлар маркази томонидан Жоржтаундаги Мусулмон-Христиан ҳамфикрлик маркази кўмагида ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Туркманистон ОАВ хабар тарқатган.

Рейтингдан қудратли Мусулмон уламолари, сиёсатчилари, диний арбоблари, воиз ва мураббийлари, ҳайриячилари, тадбиркорлари, санъат ва маданият ахли, спортчилар, машҳур шахслар ва Қуръон қироатчилари ўрин олган.

Рўйхатнинг бошида Мисрнинг «Аль-Азхар» университети имоми шайх Аҳмад Муҳаммад ал-Тойиб турипти. Ундан кейин Иордания ва Марокко қироллари Абдулла II ибн ал-Хусайн ва Муҳаммад IV; сўнгра Туркия президенти Ражап Тойип Эрдўғон ва Эроннинг диний етакчиси Оятилло Сайид Али Хумайнийлар бор.

Энг қудратли 500 Мусулмонлари қаториданТожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Чеченистон Республикаси раҳбари Рамазон Қодировлар ҳам ўрин олишган. Булардан ташқари, ушбу рўйхатда Ўзбекистон бош муфтийси Усмон Алимов, Тожикистон диний уламолар кенгаши раиси Сайидмукаррам Абдулқодирзода ва Бразилиядаги олимпиада ўйинлари олтин медал совриндори, Тожикистонлик Дилшод Назаровлар ҳам бор.

Уммон қироллигининг Ислом стратегик тадқиқотлар маркази 2009 йилдан бери дунёнинг энг қудратли Мусулмонлари рўйхатини тузиб келади. Тожикистон президенти бу рўйхатга уч марта, Туркманистон президенти эса иккинчи марта киритиляпти.

XS
SM
MD
LG