Ссылки доступа

Атамбоев: Қирғизистонликларда инқирозларга қарши иммунитет пайдо бўлган


Қийнчиликлар Қирғизистонликларни чиниқтирди ва натижада бизда ҳар қандай инқирозларга қарши иммунитет пайдо бўлди. Бу тўғрисида президент Олмосбек Атамбоев давлат мукофотларини топшириш маросимида гапириб ўтди.

«Яқин кунларда битта хорижий давлатнинг интернет сайтида мен битта қизиқ мақолани ўқидим. Унда на нефти, на гази бўлган Қирғизлар фақатгина ўзининг кучларига ишониб - бутун давлат алоҳида, ҳар битта фуқаро алоҳида ўз йўлларини топишди . Шунинг учун Қирғизлар инқироздан қўрқишмайди, ўзларининг нефт ва газ ресурслари ҳисобига яшаётган бошқа мамлакатлар эса жаҳон инқирози чақириғига тайёр эмасликларини намойиш этдилар. Кечагина Қирғизистон – келажаги йўқ ва муваффақиятсиз давлат деганлар эндиликда ўзлари иқтисодий инқироз ким қанақа эканлигини ва қўлидан нима келишини кўрсатганлигини тан олдилар», - деди
Атамбоев.

Президент уларнинг узоқ муддатли ва фидокорона меҳнатлари туфайли Қирғизистон йилдан йилга мустаҳкамланиб бормоқда, ойдан ойга ўтган сари мамлакат тобора дадиллик билан тезлашиб кетмоқда.

252 та Қирғизистонликлар давлат мукофотларини олдилар. Атамбоев шунингдек ҳар бир тақдирланганга 10 минг сом, вафотидан кейин мукофотланганлар оилаларига эса – 20 минг сомдан пул топширди.

XS
SM
MD
LG