Ссылки доступа

Қобулдаги масжидда 14 одам отиб ўлдирилган


Сешанба куни қуролланган одамнинг масжидда намоз ўқиётганларга қарата ўқ узиши оқибатида камида 14 одам ўлган.

13 та оддий фуқаро ва бир полиция ходими ўлган, 36 одам яраланган, дея хабар беради ИИВ матбуот котиби.

Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига кўра, ўқ узиш натижасида камида 43 одам яраланган ва касалхонага олиб келинган.

Хужум маҳаллий вақт билан тахминан кеч соат 8 да бўлган. Гувоҳларга кўра олдин портлаш ва кетидан ўқ отиш бўлган.

Дастлаб хужум қилганлар сони учта деб тахмин қилинган, аммо полиция ходимининг гапларига қараганда, воқеа жойига етиб келган махсус гуруҳ фақат бир кишини отиб ўлдирган.

XS
SM
MD
LG