Адвокат Заир Смедляевга кўра, тинтувлар Ҳаж амалларини бажариб Маккадан қайтиб келган Қрим татарлар уйдарида ўтказилган. Курбединовнинг фикрига қараганда, аннексия қилинган ярим орол ҳукумати уларни Россияда террористик ташкилот деб эълон қилинган "Хизб-ут Тахрир" ташкилотига аъзоликда айблашмоқчи.
2014 йилда Қрим аннексия қилингач, ярим оролдаги Қрим татар фаоллари ва Межлис аъзоларининг уйларида оммавий тинтувлар ўтказилган. Украина ТИВ аннексия қилинган ҳудудда ўз фуқароларининг таъқиб қилинишини қоралаган.