Ссылки доступа

Оқўрда: Назарбоев ҳозирча халқаро учрашувларда иштирок этмайди


Шу ҳафтанинг охиригача Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг халқаро учрашувларда иштирок этиши режалаштирилмаган, деб хабар берди президентнинг матбуот котиби Айдос Укибай.

Укибайга кўра, президентнинг иш жадвалига «баъзи ўзгаришлар» киритилган ва Ереванда бўладиган ЕХҲТ мажлисида бош вазир иштирок этади.

Президент «шамоллаш туфайли режалаштирилган даволанишда», деган Укибай. Умуман олганда Назарбоевнинг соғлигидан «ҳеч қанақа хавотирга асос йўқ».

Арманистон президенти маъмуриятининг хабар беришича, Ереванда 14 октябрда бўладиган ЕХҲТ саммитида қатнашиш учун президент Назарбоев 13 октябр куни келиши керак эди.

Эндиликда, президент Назарбоевнинг фаолияти «одатдаги иш тартиби» бўйича бўлади, деб қўшиб қўйди Укибай.

XS
SM
MD
LG