Ссылки доступа

Алмазбек Атамбоев расмий ташриф билан Грузияга келди


Президент Алмазбек Атамбоев расмий ташриф билан Грузияга келди. Президент матбуот хизмати хабар қилишича, давлат раҳбари ташриф доирасида Грузия президенти Георгий Маргвелашвили билан музокара олиб боради.

Учрашув давомида икки томонлама муносабатларни бундан кейин кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестицион ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ошириш масалалари кўриб чиқилади.

Расмий ташриф натижаларига кўра, бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган. Иккита мамлакат президентлари қўшма матбуот анжумани ўтказадилар.

XS
SM
MD
LG