Ссылки доступа

Европа парламенти кенгаши Қримдаги сайловни тан олмади


Европа Парламент Ассамблеяси Кенгаши 18 сентябрда аннексия қилинган Қрим ҳудудида бўлиб ўтган Давлат Думасига сайловни тан олмади.

Чоршанба куни қабул қилинган "Россиянинг Украинадаги сиёсий агрессияси оқибатлари" деб номланган қарорда айтилишича, бу сайловнинг ўтказилиши халқаро ҳуқуқ нормаларини қўпол равишда бузади ва сайланган Думанинг қонунийлигини шубҳа остига қўяди.

Қарорга Украина томонидан ЕИ га Украина Донецк ва Луганск вилоятларининг айрим туманлари ва Қрим устидан тўлиқ назоратни ўз қўлига олмагунча Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилмаслик таклифи ҳам киритилган.

Европа Парламент Ассамблеяси Кенгаши Қрим ва ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР ҳудудларида инсон ҳуқуқларига амал қилиниши борасида ҳам қарор қабул қилган. Бу ҳудудларда инсон ҳуқуқларига амал қилиш масъулияти Россияга юкланади, чунки, қарорда айтилганидек, у ушбу ҳудудларни амалда назорат қиляпти. Қрим татарлари ҳуқуқ ва эркинликлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

XS
SM
MD
LG