Ссылки доступа

АҚШ овоз бериш тизимларини киберҳужумлардан ҳимоя қилади


Оқ Уй матбуот котиби Жош Эрнест хабар қилишича, АҚШ ноябрда бўлиб ўтадиган президент сайловларига таъсир қилиш мақсадида Россиянинг АҚШ ва Демократик партия овоз бериш тизимларига уюштирадиган киберҳужумларидан ўзларини ҳимоя қила олади.

Эрнест гапларига қараганда, Америка разведка ҳамжамияти Россия АҚШ сиёсий тизимини барқарорсизлаштиришдан, ёки ҳеч бўлмаганда барқарорсизлаштиришга уриниб кўришдан манфаатдор деб ҳисоблайди.

Эрнест маълум қилишича, Америка халқи АҚШ ўзининг сайлов тизимини ҳимоялаш учун сезиларли даражадаги маблағларни ишга солиши борасида ишончлари комил бўлиши мумкин.

"Ички хавфсизлик Департаменти ўз тизимларини мустаҳкамлаш учун аллақачон 30 та давлатлар билан иш олиб бормоқда", – деб айтган Оқ Уй матбуот котиби.

XS
SM
MD
LG