Ссылки доступа

БМТ Қирғизистондаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг аҳволидан ташвишда


БМТ ИҲОКБ (Инсон Ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссар Бошқармаси) ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан салбий аризалар ва давлат органлари томонидан таҳдид солишлар сонининг кўпайиб кетаётганлигидан ташвишланмоқда. Бу тўғрисида Марказий Осиё бўйича ИҲОКБ матбуот релизида кўрсатиб ўтилган.

Хабар қилинишича, яқин орада иккита таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари Қодиржон Ботиров қатнашган Варшавадаги ЕХҲТ йиғилишида иштирок этганликда айбланишган. Парламент депутатлари шу даражагача етишдики, ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳаракатларини баҳолашни талаб этишди.

Таъкидланишича, 2015 йилдан ҳуқуқ ҳимоячилари турли ҳаракатлар доирасида нишон бўлиб қолдилар, бундан ташқари Ўшдаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг офислари ва уйлари тинтув қилинган. Жалолобод шаҳридаги ҳуқуқ ҳимоячилари билан бўлган мулоқот очиқчасига душманлик руҳида ўтган. Хусусан, эълон қилинишича, таниқли ҳуқуқ ҳимоячисини “халқ душмани” ва “сотқин” деб аташган.

«Қирғизистон ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳуқуқларини, шу жумладан Қирғизистон 1994 йилда ратификация қилган Фуқаролар ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги БМТ Декларациясида изҳор қилинган фикр билдириш ва ифода этиш, тинчлик намойишлари ва уюшмалар ташкил этиш ҳуқуқларини муҳофаза қилишга мажбурдирлар», - деб эслатди БМТ ИҲОКБ нинг Марказий Осиё бўйича инсон ҳуқуқлари ҳудудий вакили Ришард Коменда.

Коменда Қирғизистон 2015 йилдаги БМТ Бош Ассамблеясининг ҳуқуқ ҳимоячилари роли тўғрисидаги Резолюциясига овоз берган ҳудуддаги ягона мамлакат эканлигини таъкидлади, бу ҳолат эса мамлакат фойдасига хизмат қилади.

XS
SM
MD
LG