Судья Гульнар Даулешова Тулешовнинг иши бошқа судда кўрилётганлиги боис бунга зарурат йўқ деб, аризани рад этди.
Сўнгра суд ўз ишини давом эттирди ва прокурор Сидиқов айбловни ўқиб берди. Айбловнинг маъноси шундан иборатки, унга кўра Бокаев ва Аянлар гўёки халқни ОАВ ёрдамида 24 апрелда Атирауда ер реформасига қарши намойишда қатнашишга чақирган ва шу билан гўёки ижтимоий ихтилоф келтириб чиқаришган. Судланувчилар аввал ҳам бу каби айбловларни инкор этиб, уларга сиёсий тус берилган, дейишган.
"Қозоғистонда тинч йўл билан йиғинлар ўтказиш ҳақида қонун бор. Агар бу қонун ҳеч қандай кучга эга бўлмаса, уни нима кераги бор? Мени нимада айблашаётганини тушунмайман," деди Макс Бокаев.
Талгат Аян, ўз навбатида шундай деди: «Биз ўз еримизни ҳимоя қилдик, энди эса бизни жиноятчига чиқаришди».