Ссылки доступа

Антониу Гутерреш БМТ нинг янги бош котиби этиб тайинланди


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси пайшанба куни БМТнинг Бош котиби этиб Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутеррешни тайинлади.

У ўз мажбуриятларини 2017 йил 1 январдан бошлаб ижро қила бошлайди. БМТ Бош Ассамблеяси ишида 193 та давлат иштирок этмоқда.

67 ёшли Гутерреш иккита муддатдан сўнг 2016 йилнинг якунида истеъфога чиқаётган Жанубий Корея вакили Пан Ги Мун ўрнини эгаллайди.

Гутерреш 1995 йилдан 2002 йилгача Португалиянинг бош вазири бўлган ва 2005 йилдан 2015 йилгача Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари сифатида фаолият кўрсатган.

XS
SM
MD
LG