Ссылки доступа

Арманистон ва Тожикистон президентлари ҳамкорликни муҳокама қилдилар


13 октябрда, Арманистон президенти Серж Саргсян бўлғуси Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) нинг Коллектив Хавфсизлик Кенгашида (КХК) иштирок этиш учун Ереванга келган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Арманистон давлати раҳбарининг матбуот маркази ахборотига қараганда, Саргсян унинг мамлакати Тожикистон билан дўстона муносабатларнинг ривожланишидан манфаатдор эканлигини маълум қилган.

Шундан кейин, президент ҳозирги вақтда арман-тожик муносабатларининг даражаси “иккита мамлакат сиёсий муносабатларининг юқори даражасига ҳам, арман ва тожик халқларининг дўстлигига ҳам мос келмас”лигини таъкидлаб ўтди. Бироқ оддий кўз билан ҳам давлатлараро муносабатларнинг ривожланиш динамикаси кўриниб турибди – уни “икки томонлама изчил зўр беришлар билан мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш” лозим деб уқтириб ўтди Арманистон раҳбари.

Саргсян янги ҳамкорлик ва кўп сонли келишувларга йўл очиб берадиган Раҳмоннинг тез орада бўлиб ўтадиган жавоб расмий ташрифига умид боғлади. Тожикистон президенти ўз навбатида, КХШТ ва икки томонлама ҳамкорлик доирасида музокаралар олиб бориш учун иккала давлатда ҳам асослар борлигини айтиб ўтди.

XS
SM
MD
LG