Ссылки доступа

Трамп жинсий шилқимликлар борасидаги айбловларни инкор қилмоқда


Трамп целует плакат, на котором написано "Женщины за Трампа"
Трамп целует плакат, на котором написано "Женщины за Трампа"

Республика партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп бир нечта хотинларнинг жинсий шилқимликлар борасидаги даъволарини инкор қилди ва бу даъволарни “турган битгани ёлғон” деб атади.

Флоридада бўлиб ўтган сайловолди митингида, Трамп “даъволар бемаъни, кулгили ва ҳақиқатга, мантиққа ва соғлом фикрга қарши” деди. Унинг таъкидлашича унда “ана шу ёлғон борасида баҳслашиш учун жиддий далиллар мавжуд ва улар тегишли равишда ва тегишли вақтда нашр этилади”.

Пайшанба куни "The New York Times" ("Нью-Йорк таймс") газетаси иккита хотиннинг Трамп уларга номақбул таклифларни қилгани тўғрисидаги ҳикоясини нашр этган. Бироқ улар бу воқеани туҳмат деб номлаган Трампнинг адвокатлари томонидан рад қилинди.

"The New York Times"нинг адлия маслаҳатчиси ёзишича, агар Трамп мақоладан норози бўлса ва уни туҳмат деб ҳисобласа, “биз буни судда бевосита аниқлаш имкониятини қутлаймиз”, деган.

XS
SM
MD
LG