Бир кун аввал маҳаллий ОАВ ларда WhatsApp мессенжери орқали парламент томонидан гўёки тасдиқланган қонун лойиҳаси тўғрисидаги хабарлар тарқаган. Бу қонунга кўра гўёки қозоғистонликларга 2016 йил 1 ноябрдан мамлакат мустақиллигининг 25-йиллиги шарафига 25 минг танга (75 долларга яқин) пул маблағлари тўланиши режалаштирилган.
Бугун тарқатилган Соғлиқни Сақлаш ва Ижтимоий Ривожланиш Вазирлигининг хабарномасида айтилишича, WhatsApp мобил мессенжери орқали тарқатилаётган “Қозоғистон мустақиллигининг 25-йиллиги шарафига 25 минг танга миқдоридаги бир марталик пул тўловлари” тўғрисидаги ахборот ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.